Сурхондарёда энергетика корхонаси мансабдори, Фарғонада Халқ қабулхонаси масъули пора билан ушланди

Сурхондарёда энергетика корхонаси мансабдори, Фарғонада Халқ қабулхонаси масъули пора билан ушланди

 

Сурхондарёда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бўлим бошлиғи фермер хўжалигини электр тармоғига қайта улаш эвазига 5 млн сўм пора олаётганда ушланди.

 

Фарғонада эса Халқ қабулхонаси етакчи мутахассиси кредит қарздорлиги бўйича ижро ҳужжатини “йўқ қилиш” учун 5 млн сўм олаётганда қўлга тушди.

 

Ҳар иккала ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: