Билл Клинтон Путинга Россиянинг НАТОга қўшилиш имкониятини кўриб чиқишга тайёрлигини айтган

Буни Миллий хавфсизлик архиви томонидан чоп этилган АҚШ ҳукуматининг махфийлиги очиб берилган ҳужжатлари тасдиқлайди.
«Мен Россиянинг НАТОга аъзолигини муҳокама қилишга тайёрман. Россиядаги ички мулоҳазалар ҳозирча бунга йўл қўймаслигини тушунаман, бироқ вақт ўтиши билан Россия сивилизациялашган дунё бирлигини қўллаб-қувватловчи барча ташкилотларга аъзо бўлиши керак», – дея таъкидлаган ўшанда Клинтон.