Германияда Фаластинни тан олиш жараёни самарасиз ҳаракат сифатида баҳоланди

Германияда Фаластинни тан олиш жараёни самарасиз ҳаракат сифатида баҳоланди

Германия ҳукумати ҳозирча Фаластин давлатини тан олишни режалаштирмаётганини маълум қилди. Берлиннинг фикрича, бу қадам Исроил билан музокаралар орқали «икки давлат ечими»га эришиш бўйича ҳар қандай саъй-ҳаракатларни заифлаштириши мумкин.

Report хабар беришича, бу ҳақда Reuters агентлиги Германия ҳукуматининг расмий вакили баёнотига таяниб ёзган.

«Музокаралар орқали икки давлат ечимига келиш бизнинг асосий мақсадимиз бўлиб қолмоқда, гарчи бугунга келиб унга етишиш ҳали анча узоқдек туюлса-да. Фаластинни тан олиш жараёни эҳтимол бу жараённинг охирида амалга оширилади. Аммо бугун бундай қадам ташлаш аксинча самарасиз бўлади», — дея таъкидлади исми очиқланмаган расмий матбуот анжуманида.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: