Данияда китоб савдоси солиғи бекор қилинди

Дания ҳукумати аҳолини кўпроқ китоб ўқишга рағбатлантириш учун китоб савдосидан 25 фоизлик солиқни бекор қилишини эълон қилди. Бу қадам китобхонликни ошириш ва маданий ривожланишни қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар қилди.
Янги солиқ бекор қилиниши давлатга йилига тахминан 330 миллион крон (44 миллион евро) зарар келтириши мумкин, аммо ҳукумат бу маблағни мамлакат маданий келажагига сармоя сифатида кўрмоқда. Солиқнинг бекор қилиниши китоб нархини пасайтиради ва аҳоли, айниқса, ўсмирлар орасида китобхонликни оширишга ёрдам беради.
Бу қарор Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD) эълон қилган хавотирли статистика сўнг қабул қилинди. OECD маълумотларига кўра, Данияда 15 ёшли ўсмирларнинг 24 фоизи оддий матнни тушуна олмайди. Бу ўн йил аввалгидан 4 фоизга кўпдир.
Экспертлар таъкидлашича, китоб солиғини бекор қилиш мамлакатда билим ва маданий ривожланишни оширишда муҳим қадам ҳисобланади. Бу ташаббус келгуси авлод китобхонлигини рағбатлантириши кутилмоқда.