Жаҳон чемпионати учун қуръа ташлаш қаерда ўтказилиши айтилди

Жаҳон чемпионати учун қуръа ташлаш қаерда ўтказилиши айтилди

FIFA футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионатининг қуръа ташлаш маросими санаси ва жойини белгилади.

2026 йилги Жаҳон чемпионати қуръаси санаси ва жойи аниқ бўлди. 5 декабр куни АҚШ пойтахти Вашингтондаги Кеннеди марказида бўлиб ўтади.

FIFA маълумотига кўра, тарихдаги энг йирик қуръа маросими АҚШ маданий марказларидан бири Вашингтондаги Кеннеди марказида 5 декабр куни ўтказилади. Унда жамоаларнинг турнирдаги йўли белгиланади ва мусобақага тайёргарликдаги муҳим босқич ҳисобланади.

FIFA президенти Жанни Инфантино таъкидлашича, Вашингтондаги тадбир нафақат жамоалар ва расмийлар учун, балки бутун дунё футбол мухлислари учун ҳам катта аҳамиятга эга бўлади. Унинг сўзларига кўра, 16 та мезбон шаҳардан келадиган мухлислар ҳамда ОАВ вакиллари Кеннеди марказида йиғилади.

2026 йилги Жаҳон чемпионати илк бор 48 та миллий жамоани ўз ичига олади. Турнир АҚШ, Канада ва Мексика стадионларида ташкил этилиб, жаҳон футболи тарихида энг кўламли мусобақа сифатида ўтиши кутилмоқда.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам илк бор мазкур чемпионатда қатнашади. Бу воқеа мамлакат футболи учун муҳим марра сифатида баҳоланмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: