НАТО Украинага ҳарбий ёрдам ҳажмини оширади

НАТО Украинага кўрсатиладиган ҳарбий ёрдам миқдорини бу йилда янада оширишини маълум қилди.
НАТО ҳарбий қўмитаси раиси адмирал Жузеппе Каво Драгоне таъкидлашича, 2024 йилда Украинага умумий қиймати 50 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам тақдим этилган. 2025 йилнинг 1 январь ҳолатига келиб эса бу рақам аллақачон 33 миллиард долларга етган ва йил якунига қадар ўтган йилги кўрсаткичга етиши кутилмоқда.
Адмиралнинг айтишича, прогнозлар жуда оптимистик ва НАТО мамлакатлари Украинага ҳарбий ёрдамни наfaqat давом эттириш, балки янада кўпайтириш ниятида.
АҚШ ва НАТО Украинага ҳарбий ёрдамни янги механизм — Prioritized Ukraine Requirements List (PURL) орқали амалга оширмоқда. Бу ташаббус Украина президенти Владимир Зеленский, АҚШ президенти Дональд Трамп ва НАТО бош котиби Марк Рютте ўртасидаги келишув доирасида йўлга қўйилган.
Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп НАТО бош котиби Марк Рютте билан Украинага Америка қуролларини етказиб бериш бўйича келишувга эришганини билдирган эди.