Россиядан 8 нафар ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиядан 8 нафар ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Новосибирск шаҳрида оғир ҳаётий шароитда қолиб кетган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди. Бу инсонпарварлик акцияси 30 июлдан 30 августгача давом этаётган “Ватанга қайтариш” дастури доирасида амалга оширилди.

Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси ва Миграция агентлиги ваколатхонаси кўмагида ватандошлар учун авиачипталар харид қилиниб, улар 20 август куни Узбекистан Аирвайснинг Новосибирск–Тошкент рейси орқали юртига олиб келинди.

Дастурнинг асосий мақсади чет давлатларда оғир шароитга тушиб қолган ўзбекистонликларни ватанга қайтаришдир. Режага кўра, дастлаб Туркия, Россия, Қозоғистон, БАА, Саудия Арабистони, Ҳиндистон, АҚШ ва Кореядаги депортация марказларида бўлган аёллар ва болалар қайтарилади.

Қайтарилган фуқароларни жамиятга самарали мослаштириш учун давлат томонидан имтиёзли кредитлар, субсидиялар ва ўзини ўзи банд қилиш дастурлари орқали қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилмоқда. Транспорт харажатлари эса Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: