Хитойда ойнали қуёш электр станцияси ишга туширилди

Мазкур станция дунёдаги биринчи иккита минорали ойнали қуёш электр станцияси ҳисобланади.
Гансу провинциясидаги 30 000 та кўзгулар қуёш нурини 200 метр баландликдаги шпилларга йўналтиради, у ерда иссиқликдан махсус туз эритмаси эриб, буғга айланади ва турбиналарни айлантиради.
Бундай станция ҳар йили 1,8 миллиард кВт/соат энергия ишлаб чиқариши мумкин, бу 170 000 хонадоннинг электр истеъмолига тенг.