Алданган самарқандлик аёл Туркиядан Ўзбекистонга қайтарилди

Алданган самарқандлик аёл Туркиядан Ўзбекистонга қайтарилди

Самарқанд вилоятида истиқомат қилувчи ёш аёл хорижда юқори даромадли иш ваъдасига алданиб, қийин вазиятга тушиб қолди.

Маълум бўлишича, интернет орқали танишган шахс унга малака ва тажриба талаб қилинмайдиган, катта даромадли ишни таклиф қилган. Ўзини Истанбулда яшовчи тадбиркор сифатида таништирган бу киши аёлни ишчи визасиз Туркияга олиб чиққан. Бироқ кейинчалик йўл харажатлари учун “қарздорлик”ни баҳона қилиб, унинг паспортини олиб қўйган ҳамда мажбурий меҳнатга жалб этишга уринган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистоннинг Туркиядаги консулхонаси ва Миграция агентлигининг хориждаги ваколатхонаси томонидан тезкор чора-тадбирлар кўрилди. Натижада фуқаро соғ-омон ҳолда юртимизга қайтарилди. Шу билан бирга, унга нисбатан фирибгарлик қилган шахс ҳақида Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига тегишли маълумотлар тақдим этилди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: