Кам сув ичиш стресс даражасини оширади

Ливерпуллик тадқиқотчилар катталардаги суюқлик етишмовчилиги ва стресс гормонлари даражасининг ошиши ўртасида кутилмаган боғлиқликни аниқладилар.
Ўрта ёшдагилар кунига 2-2,5 литр сув ичишлари керак – бу тахминан 8-10 стакан. Бунда шарбатлар, чой, газланган ичимликлар ҳисобга олинмайди, улар сув мувозанатини тўлдирмайди.
Тадқиқотда 62 соғлом одам иштирок этди. Олимлар уларни икки гуруҳга бўлишди: суюқликни кўп қабул қиладиганлар (аёллар учун 2 литр ва эркаклар учун 2,5 литр) ва уни етарли даражада қабул қилмайдиганлар (кунига 1,5 литрдан кам).
Тадқиқот муаллифлари кузатув бошида ва охирида қон ва пешоб намуналарида уларнинг гидрация даражасини ўлчаган. Бундан ташқари, эксперимент якунида иштирокчилар ижтимоий стресс тестидан ўтдилар.
Таҳлил натижалари шуни кўрсатдики, суюқликни кам истеъмол қилганларда стресс сезиларли даражада ошган (50% дан ортиқ). Шундай қилиб, олимлар сув стресс билан курашишимизга ёрдам беради, деган хулосага келишди.