Нидерландияда бир неча вазир Исроилга қарши санкциялар жорий этиш бўйича таклиф рад этилгач истеъфога чиқди — Politico

Нашрнинг хабар беришича, Нидерландия ташқи ишлар вазири Каспар Велдкамп ўзининг Исроилга қарши қўшимча чоралар ҳақидаги таклифлари коалисиядаги ҳамкорлари томонидан рад этилгач истефога чиқди. Бундан ташқари, Мамлакатнинг ижтимоий ишлар вазири Эдди ван Хюм, ички ишлар вазири Жудитҳ Уитермарк, таълим вазири Эппо Бруинс ва соғлиқни сақлаш вазири Даниëлле Жансен, шунингдек, тўрт нафар бошқа амалдорлар ҳам истеъфога чиқди. Улар Велдкамп ҳам аъзо бўлган NSC партияси вакиллари ҳисобланади.
«Биз ҳукумат сифатида аллақачон анча қадамлар қўйдик. Нидерландия бундан уялмаслиги керак. Лекин Ғазода ва Ғарбий Соҳилда содир бўлаётган воқеалар юзасидан қўшимча чоралар кўришга ҳукуматда қаршилик сездим. Яқин ҳафталар ёки ойлар давомида вазият ўзгаришига ишончим йўқ», — дея ўз истеъфосига изоҳ берди Велдкамп.
Нидерландия бош вазири Дик Схооф парламентга қилган мурожаатида NSC партияси аъзоларининг ҳукумат таркибидан чиқиб кетишини афсус билан қабул қилганини билдирди.