Нодирбек Ёқуббоев Польшадаги мусобақа ғолибига айланди

Нодирбек Ёқуббоев Польшадаги мусобақа ғолибига айланди

Польшада шахмат бўйича «Rubinstein Memorial 2025» мусобақаси ўтказилди. Классик форматда ўтказилган турнирда 10 нафар гроссмесйтер иштирок этди. Мусобақада қатнашган ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Ёқуббоев ғолибликни қўлга киритди.

Ҳамюртимиз 9 та ўйинда 6,5 очко тўплади. Нодирбек 4 та ўйинда ғалаба қозонган бўлса, 5 та партияда дуранг қайд этди.

Мусобақа давомида Ёқуббоев ўз ҳисобига 16,1 ФИДЕ рейтинг баллини қўшиб олди ҳамда ўз очколарини 2681,2 баллга етказиб, онлайн жадвалда 45-поғонага кўтарилиб олди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: