Зеленский Кит Келлогни орден билан тақдирлади

Зеленский Кит Келлогни орден билан тақдирлади

АҚШ президенти Доналд Трампнинг махсус элчиси генерал Кит Келлог Украина мустақиллиги куни муносабати билан ўтказилган тантаналарда иштирок этди.

Расмий маросимда Украина президенти Владимир Зеленский АҚШ президентининг махсус вакили Кит Келлогни давлатлараро ҳамкорликка қўшган алоҳида ҳиссаси, Украина суверенитетини мустаҳкамлаш ва мамлакатни хорижда оммалаштиришдаги хизматлари учун “Ярослав Мудрий” номидаги I даражали орден билан тақдирлади

Шунингдек, Трампнинг руҳий маслаҳатчиси пастор Марк Бернс ҳам тақдирланди. У III даражали «Хизматлари учун» орденига сазовор бўлди.

Маълумотларга кўра, Келлогдан ташқари, бундай орден билан Швеция мудофаа вазири Пол Ёнсон ҳам тақдирланган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: