25 август куни Тошкентнинг 4 та тумани газ таъминотидан узилади

Бу ҳақда «Ҳудудгаз Пойтахт» ГТФ ахборот хизмати хабар берди.
Таъмирлаш ишлари туфайли Чилонзор, Шайхонтоҳур ва Учтепа туманларининг бир неча ҳудудларига 25 август куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Жумладан, Чилонзор тумани (10:00 дан 20:00 гача): “Ал -Хоразмий», «Баҳористон», «Гулистон» ва «Бектўпи» МФЙлари
Аҳоли хонадонлар сони: 220 та ерли хонадон 80 та кўп қаватли уй
Улгуржи истеъмолчилар сони: 40 та
Шайхонтоҳур тумани (10:00 дан 20:00 гача):
Улгуржи истеъмолчилар сони: 4 та
Учтепа тумани (10:00 дан 20:00 гача): “Фозилтепа”,»Кўксарой»,»Ўрикзор» ва «Зарафшон» МФЙлари
Аҳоли хонадонлар сони: 2450 та ерли хонадон 47 та кўп қаватли уй
Улгуржи истеъмолчилар сони: 256 та
Яшнабод тумани (10-00 дан 18-00гача) Махтунқули кўчаси
Аҳоли хонадонлар сони: 950 та ерли хонадон 35 та кўп қаватли уй
Улгуржи истеъмолчилар сони:10 та
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланиши маълум қилинди.