Исроил Яман пойтахтига авиазарбалар берди — ОАВ

Исроил Яман пойтахтига авиазарбалар берди — ОАВ

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Сана шаҳрида 20 дан ортиқ портлаш овози эшитилган.

Хабар берилишича, пойтахтдаги президентлик мажмуаси ва ракета базалари жойлашган ҳудуд ҳам ҳужумга учраган. Бошқа маълумотларга кўра, ракеталар ёқилғи қуйиш шохобчаси ва электр станциясига зарба берган.

Яман пойтахтига зарбалар ҳусийларнинг террорчи режими томонидан Исроил ва унинг фуқароларига қарши кўп маротаба уюштирилган ҳужумлар, жумладан, ракета отишлар ва дрон ҳужумларига жавоб сифатида амалга оширилди,дея хабар бермоқда ЦАХАЛ матбуот хизмати.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: