“Менинг ҳибсга олинишим Франция полициясининг хатоси”

Телеграм асосчиси Павел Дуров ўтган йили Францияда ҳибсга олиниши ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг хатоси туфайли содир бўлганини маълум қилди.
Дуровнинг сўзларига кўра, 2024 йил августига қадар Франция полицияси на миллий, на Европа қонунларига тўлиқ амал қилган. Улар Телеграмъга сўров юбориш учун зарур бўлган қонуний тартибни бузган, ҳатто бу тартибни Google орқали осон топиш мумкин бўлганини ҳам эътиборга олмаган.
Дуров ўша пайтда номаълум шахслар мессенжер орқали жиноятларни мувофиқлаштиргани баҳонасида тўрт кун ушлаб турилган.
«Платформа фойдаланувчиларининг ҳаракатлари учун унинг бош директорини ҳибсга олиш — ҳуқуқий ҳам, мантиқий жиҳатдан мутлақо асоссиз эди,» — дея таъкидлади у.
Дуровнинг айтишича, “ғалати ҳибс”дан бир йил ўтган бўлса ҳам, у ҳануз ҳар икки ҳафтада Францияга қайтишга мажбур ва апелляция жараёни ҳамон якунланмаган.
«Менинг ҳибсга олиншишимнинг ягона оқибати — Франциянинг эркин давлат сифатидаги обрўсига путур етиши бўлди. Аммо битта нарса аниқ: биз курашни давом эттирамиз ва ғалаба қозонамиз,» — деди Телеграм асосчиси.