Украина ва АҚШ расмийлари ҳафта охирида Россия билан музокараларни муҳокама қилиш учун учрашади — Владимир Зеленский

«Бугун АҚШ президентининг махсус вакили Кит Келлог билан ушбу мавзуни давом эттириш бўйича музокарв ўтказилади, бу Россия томони билан бўлиши кутилаётган учрашувга тайёргарлик доирасида амалга оширилади. Ҳафта охирида Украина ва Қўшма Штатлар расмийларининг учрашуви бўлиб ўтади», — дея аниқлик киритди Зеленский.
Европа етакчилари иштирокидаги Вашингтондаги музокаралар якунида АҚШ президенти Доналд Трамп навбатдаги қадам сифатида Украина ва Россия президентларининг учрашуви режалаштирилаётганини айтган эди.
Кремл эса “музокаралар даражасини оширишга” тайёрлигини билдирган, бироқ Путин ва Зеленский ўртасида бевосита учрашув ўтказилишига аниқлик киритмаганди.