Донецк вилоятида Россия ҳужуми оқибатида 150 нафар шахтёр ер остида қолди

Донецк вилоятида Россия ҳужуми оқибатида 150 нафар шахтёр ер остида қолди

2025 йил 26 август куни Россия армияси Донецк вилоятининг Доброполье шаҳри ва унга яқин аҳоли пунктларига ҳужум қилди. Артиллерия ва авиация зарбалари натижасида 148 нафар шахтёр кўмир шахтаси ичида тўсилиб қолгани маълум қилинди.

РБК-Украина хабар беришича, ҳужумлар натижасида шахталар электр таъминотисиз қолган ва ишчилар ер остида чиқиб кета олмай қолишган.

Маҳаллий аҳоли ва телеграм-каналлар маълумотларига кўра, Доброполье, Белозерское, Анновка, Иверское ва Святогоровка шаҳарлари зарбага учраган. Шунингдек, Добропольега камида тўртта авиация бомбаси ташлангани айтилмоқда.

Ҳозирда қутқарув хизмати ходимлари шахтёрларни ер остида қолиб кетишидан қутқариш учун ишлар олиб бормоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: