Экстрадиция, визасиз тартиб, авиақатновлар… Ўзбекистон ва Иордания ўртасида 15 та ҳужжат имзоланди

Музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев ва Абдулла II ибн ал-Ҳусайн Шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш тўғрисида қўшма баёнот қабул қилдилар.
Ташриф доирасида имзоланган бошқа ҳужжатлар:
🔸Экстрадиция тўғрисида битим;
🔸Виза талабларини бекор қилиш тўғрисида битим;
🔸Инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида битим;
🔸Қўшма комиссия тузиш тўғрисида битим;
🔸Ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида баённома;
🔸Олий таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
🔸Туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
🔸Товарлар ва транспорт воситалари ҳаракати тўғрисидаги дастлабки маълумотларни онлайн алмашиш тўғрисида баённома;
🔸Қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
🔸Ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
🔸Ветеринария соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
🔸Стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасида меморандум;
🔸дин ишлари бўйича англашув тўғрисида идоралараро меморандумлар;
🔸Иордания Подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайннинг давлат ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси.