Энди Фолбинга борганлар энди жаримага тортилади

Тожикистонда яқинда қабул қилинган қонунга кўра, энди нафақат фолбинлик билан шуғулланганлар, балки уларнинг хизматидан фойдаланганлар ҳам маъмурий жавобгарликка тортилади.
Биринчи марта қоидабузарлик учун: 2880 дан 3600 сомонийгача ёки 300$ дан 380$ гача, бир йил ичида бу қоидабузарлик такрорланса, жарима миқдори 4320 дан 7200 сомонийгача ёки 450$ дан 760$ гача жарима қўлланилади. Бу қарор орқали, албатта, жамоатчиликни фирибгарлик ва хурофотлардан ҳимоя қилиш мақсад қилинган.