Эстонияда дрон қулаб тушди

Телеканалнинг Эстония полициясига таяниб хабар беришича, бу Украинанинг зарба берувчи дрони бўлиши мумкин.
«Бу Россия ҳудудидаги объектларга йўналтирилган Украина дрони бўлиши мумкин. Россия GPS сигналларини сўндириш ва бошқа электрон кураш воситалари ёрдамида дронни йўлдан чалғитган, натижада у Эстония ҳудудига кириб келган. Ҳозирча бу Россияга тегишли дрон бўлиши мумкинлигини кўрсатадиган ҳеч қандай далил йўқ», дейилади полиция баёнотида.
«Бу зарба берувчи дрон бўлиб, катта вайронагарчиликларга сабаб бўлиши мумкин эди, аммо, на биноларга, на одамларга зарар етган», — деди ҳуқуқ-тартибот идораси вакили.
Эслатиб ўтамиз, дам олиш кунлари Украина Россиянинг Эстония яқинидаги Ленинград вилоятидаги Уст-Луга портига дронлар билан зарба берган эди.