Полша Украинага Starlink сунъий йўлдош интернет хизмати учун тўлов қила олмайди 

Полша Украинага Starlink сунъий йўлдош интернет хизмати учун тўлов қила олмайди 

Мамлакат бош вазири ўринбосари Кшиштоф Гавковскийнинг маълум қилишича, президент Карол Навроцкий украиналик қочқинлар учун ижтимоий имтиёзларни узайтиришни кўзда тутувчи қонун лойиҳасига вето қўйганлиги сабабли Украинанинг Starlink тизимидан фойдаланиши хавф остида қолмоқда.

Полша Украина армияси учун йўлга қўйилган сунъий йўлдош интернет хизматини молиялаштирувчи энг йирик донорлардан бири ҳисобланади. Юридик жиҳатдан бу тўловлар қочқинларни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қонун билан тартибга солинади.

Гавковскийнинг таъкидлашича, Украина Қуролли кучлари октябр ойидан бошлаб Starlink алоқаси билан боғлиқ муаммоларга дуч келиши мумкин.

Дўстларингизга ҳам юборинг: