Рамзан Қодировнинг 17 ёшли ўғли “Чеченистон Республикасининг ҳимоячиси” медали билан тақдирланди

Бу ҳақда Чеченистон раҳбари ўзининг Telegram каналида эълон қилди.
Хабар берилишича, Адам Қодиров куч тузилмалари ўртасида ўтказилган тактик отиш бўйича чемпионат ғолибларини тақдирлаш маросимига борган. Тақдирлашдан кейин Адам Қодировнинг ўзи ҳам Чеченистон Ички ишлар вазири Аслан Ирисханов томонидан “Чеченистон Республикасининг ҳимоячиси” медали билан мукофотланган.