Ғазо секторида ҳалок бўлганлар сони 62 мингдан ошди

Ғазо секторида ҳалок бўлганлар сони 62 мингдан ошди

Ғазо секторида 2023 йил 7 октябрдан буён Исроил армияси ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 62 819 нафарга етди. Бу ҳақда Ғазо сектори Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Вазирлик хабарига кўра, сўнгги 24 соат ичида Исроил ҳужумлари натижасида яна 75 киши ҳалок бўлди, 370 нафар киши яраланди.

Маълумотларга кўра, 19 январда тузилган оташкесим келишуви 18 март куни бузилганидан буён амалга оширилган ҳужумлар натижасида камида 10 975 киши ҳалок бўлган, яраланганлар сони эса 45 588 нафарга етган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: