Ўзбекистон ЯИМи $130 миллиарддан ошиши кутилмоқда  

Ўзбекистон ЯИМи $130 миллиарддан ошиши кутилмоқда  

 

 

Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Мустақилликнинг 34-йиллиги муносабати билан бўлиб ўтган фахрий унвонлар, орден ва медаллар топшириш маросимида айтиб ўтди.

 

“Бугун битта рақамни биринчи марта айтмоқчиман: Халқаро валюта жамғармаси прогнозига кўра, бу йил иқтисодиётимиз ҳажми 130 миллиард доллардан ошиши кутилмоқда”, – деди Шавкат Мирзиёев.

 

Президент сўнгги йилларда эришилган муҳим ютуқларни ҳам санаб ўтди:

 

🔸500 мингдан зиёд кўп қаватли уй-жойлар барпо этилди;

🔸боғча ўринлари 2,5 миллионга етказилди (720 мингдан);

🔸466 та янги мактаб қуриб, 1 млн. ўқувчи ўрни яратилди;

🔸Талабалар сони 1,5 млн.гача оширилди (279 мингдан) ;

🔸Саноат маҳсулотлари ҳажми $62 млрд.га етказилди;

🔸Туризм экспорти $3 млрд.га, IT экспорти — $1млрд.га етказилди;

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: