Трамп Жорж Соросни «телба» деб атади ва АҚШдаги норозиликларни қўллаб-қувватлагани учун уни жиноий жавобгарликка тортишга чақирди

Трамп Жорж Соросни «телба» деб атади ва АҚШдаги норозиликларни қўллаб-қувватлагани учун уни жиноий жавобгарликка тортишга чақирди

«Жорж Сорос ва унинг “ажойиб” радикал-социалист ўғли қонунга мувофиқ жавобгарликка тортилиши керак. Чунки улар бутун АҚШ бўйлаб зўравонликка асосланган норозилик намойишларини ва бошқа кўплаб ноқонуний ҳаракатларни қўллаб-қувватлаб келишмоқда. Биз бу телбаларга Американи парчалашларига, уни “нафас олиш” ва эркин яшаш имкониятидан маҳрум қилишларига йўл», — деб ёзди АҚШ президенти Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

«Сорос ва унинг ақлдан озган гуруҳи мамлакатимизга улкан зарар етказди! Бу сафга унинг Ғарбий соҳилдаги телба дўстлари ҳам киради», — дея қўшимча қилди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: