АҚШ дронлар борасида Украина ва Россиядан ортда қолмоқда — Politico

“Кўплаб экспертларнинг фикрича, америкалик ҳарбийлар нафақат дронлардан фойдаланиш, балки украиналиклар ва россияликлар аллақачон ўзлаштириб олган мураккаб қурилмаларни ишлаб чиқишдан ҳам йироқ. Улар орасида душман танклари ва техникасини йўқ қилиш учун мўлжалланган камикадзе дронлари, миналар ўрнатишга ҳамда ўқ-дори ва дори-дармон етказиб беришга қодир ер усти дронлари, кичик дронларни фронт ортига олиб ўта оладиган йирик дронлар ва бошқалар бор”, деб ёзади нашр.