Испанияда 50 дан ортиқ ҳудудда ўрмон ёнғинлари авж олди

Испаниянинг шимол ва жанубида авж олган йирик ўрмон ёнғинлари 50 дан зиёд ҳудудни қамраб олди. Ҳозиргача 4000 дан ортиқ одам эвакуация қилинган, ўн минглаб гектар майдон ёнғин ичида қолган.
EFE агентлигига кўра, энг оғир вазият Галисия (Ourense), Кастилия ва Леон (Leon, Zamora), Астурия (Somiedo табиий боғи) ва **Экстремадура (Plasensiya)**да кузатилмоқда. Кастилия ва Леонда аҳоли зич ҳудудларга ёнғин тарқалиш хавфи сақланиб қолмоқда, 3200 га яқин одам ҳали уйига қайта олмаган.
Галисияда бир неча кундан бери давом этаётган ёнғинлар 47 минг гектардан ортиқ майдонни ёқиб юборган. Ourense вилоятида юзлаб аҳоли спорт заллари ва вақтинчалик бошпаналарда тунда. Экстремадурада эса 200 киши эвакуация қилинди.
Испания бош вазири Педро Санчес 17 август куни Ourense ва Leonда энг кўп зарар кўрган ҳудудларга ташриф буюриши белгиланган.
Ёнғинларни ўчириш ишларига Ҳарбий фавқулодда вазиятлар хизмати (UME) ҳамда Европа Иттифоқи ҳаво техникаси жалб этилган. Шу билан бирга, қўшни Португалияда ҳам август бошидан бери давом этаётган 78 та ўрмон ёнғини орасида 8 таси асосий ҳисобланмоқда. Уларга қарши 5100 дан зиёд ўт ўчирувчи, 42 та самолёт ва 305 та ер техникаси жалб қилинган.