Қирғизистонда Лада автомобилларини йиғиш заводи очилади

АвтоВАЗ ва Central Asia Capital жамғармаси ушбу лойиҳага қарийб 30 миллион доллар сармоя киритади, деб ёзмоқда «Ведомости».
У 10 йилга мўлжалланган ва уч босқичда амалга оширилади:
▪️ 2026-2030 йилларда 1,5 мингтагача автомобилни йирик узелли йиғиш бошланади.
▪️ 2031-2035 йилларда моделлар ассортименти кенгаяди, завод йилига 5 мингтагача автомобиль ишлаб чиқаришни бошлайди.
▪️ 2035 йилдан кейин корхона тўлиқ циклли ишлаб чиқаришга ўтади – йилига 7 мингтагача автомобиль чиқаради.