Сурхондарёда пахта терими бошланди

Сурхондарёда пахта терими бошланди

Бунинг учун 1 277 та отряд жалб қилинган.
Сурхондарё вилоятида пахта йиғим-терими мавсуми старт олди. Бу ҳақида УзА ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Қайд этилишича, терим ишларига 1 277 та отряд жалб қилинган.

Пахта хомашёси қабул шохобчаларига ўз вақтида етказилиши учун 1 010 та трактор ва 1 965 та тиркама бириктирилган.

Бундан ташқари, жараён самарадорлигини ошириш мақсадида хориждан 60 та замонавий пахта териш машинаси олиб келинди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: