Зўр бўлибдида!..

Зўр бўлибдида!..

Чемпионлар Лигаси финаллари 3 соат олдин бошланади.
УEФА хабар беришича, шу мавсумдан бошлаб турнирнинг ҳал қилувчи ўйинлари марказий Европа вақти билан 18:00 да бошланади. Бу дегани Ўзбекистон вақти билан 21:00. Финал учун идеал вақт!
«Бу қарор логистика ва операцияларни оптималлаштириш ҳисобига ўйин куни мухлислар, жамоалар ва мезбон шаҳарларнинг умумий таассуротини яхшилашга қаратилган бўлиб, шу билан бирга бир қатор сезиларли афзалликларни таъминлайди. Бизнинг мақсадимиз — ўйин кунини томошага жалб қилинган ҳар бир киши учун чинакам ёқимли қилиш ва оилалар ҳамда болаларнинг мавсумнинг энг катта ва муҳим ўйинига осонлик билан ташриф буюриши учун қулай муҳит яратишдир.
Бошқа шаҳарлардан келган мухлислар учун бу жамоат транспортидан фойдаланишни яхшилайди (айниқса, ўйиндан кейин) ва стадиондан хавфсизроқ ҳамда қулайроқ қайтиш имконини беради. Мезбон шаҳарлар учун эса, бу тадбирдан олинадиган ижобий иқтисодий самарани оширади, чунки мухлисларга байрамни давом эттириш имконини беради.
Янги бошланиш вақти, шунингдек, трансляциялар учун қулайроқ жадвал тузишга ёрдам беради, бу эса финалнинг бутун дунё бўйлаб янада кенгроқ телевизион ва рақамли аудиторияни қамраб олишига ёрдам беради – бунда ёш томошабинларни жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилган», — дейилади УEФА баёнотида.
Хайрулла Ҳамидов
Дўстларингизга ҳам юборинг: