Эрдўғон ҳам Хитойга етиб келди

Эрдўғон ҳам Хитойга етиб келди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Шанхай ҳамкорлик ташкилотига (ШҲТ) аъзо давлатлар раҳбарларининг Тяньцзин шаҳрида бўлиб ўтадиган саммитида иштирок этиш учун Хитойга жўнаб кетди.

Бу ҳақда Haber Global хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Туркия раҳбари 1 сентябрь куни бўлиб ўтадиган тадбирда нутқ сўзлайди.

Эрдўғон саммит доирасида давлат ва ҳукумат раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиши кутилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: