2 сентябрь куни Ерда кучли магнит бўронлари кутилмоқда

2 сентябрь куни Ерда кучли магнит бўронлари кутилмоқда

Россия Фанлар академияси Коинот тадқиқотлари институтининг Қуёш астрономияси лабораторияси хабарига кўра, 2 сентябрь куни Ерда кучли геомагнит бўронлари содир бўлиши мумкин.

Қуёшдан отилган плазма оқими Ер атмосферасига етиб келишидан бир сутка олдин аниқроқ маълумот берилади.

Олимлар ҳозирги асосий хавф сифатида такрорий плазма отилишини қайд этмоқда.

Маълумот учун: Геомагнит бўронлари айрим одамларда бош оғриғи, уйқусизлик, асабийлик ва қон босимида ўзгаришларга олиб келиши мумкин. Шунингдек, алоқа ва электр тармоқларида узилишлар кузатилиши эҳтимолдан холи эмас.

Дўстларингизга ҳам юборинг: