Афғонистонда зилзила оқибатида 200 дан ортиқ одам қурбон бўлди – ОАВ

Афғонистоннинг шарқий Кунар вилоятида якшанбага ўтар кечаси содир бўлган зилзила оқибатида камида 250 киши ҳалок бўлди, 500 киши жароҳатланди, дея хабар бермоқда давлатга қарашли “Бахтар” ахборот агентлиги.
Зилзиладан энг кўп зарар кўрган ҳудудлар Нургал, Цавкай, Ватапур, Манугай ва Чапа Дара туманлари бўлгани айтилмоқда.
“Зилзила натижасида Нурғал туманидаги бир қанча қишлоқлар ер остига кўмилди, вайроналар остида юзлаб одамлар қолиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда”, деб ёзади Tolo News.
Аввалроқ Европа Ўртаер денгизи сейсмология маркази (EMSC) Эпицентри Жалолобод шаҳридан 50 километр шимоли-шарқда, 10 километр чуқурликда 6,2 магнитудали зилзила содир бўлганини хабар қилган эди.