Эксперт: «Ҳусанов бугун «Манчестер Сити»нинг энг яхши ҳимоячиси бўлди»

«Манчестер Сити» клуби ўйинлари ҳақида таҳлилий фикрлар ёзиб борадиган Жеронимо Морганс «Брайтон» – «Манчестер Сити» ўйинида иштирок этган Абдуқодир Ҳусанов ҳақида илиқ фикрлар билдирди.
«Ҳусанов бугун бизнинг энг яхши ҳимоячимиз бўлди: ҳимоя ва ярим ҳимоя боғламларида ажойиб ўйнади, ўйинни мукаммал ўқиди (тўпсиз ҳам, тўп билан ҳам) ва рақибнинг бир неча марта қарши ҳужуми пайтида жамоани қутқарди. Яккакурашларда ғалаба қозонди, cовуқонлик билан ҳаракат қилди.
Кейин у жароҳат олди, унинг ўрнига Диаш майдонга тушди ва деярли дарҳол гол ўтказиб юбордик. Бунинг ўзи катта нарсани англатади. Умид қиламан, у узоқ вақтга сафдан чиқмаган, чунки у, Стоунз ва Гвардиолсиз бу ҳимоя мутлақо таназзулга юз тутади», — дея ёзди Морганс.