Кремль Европани Украинадаги урушни чўзишда айблади

Россия расмийлари Европа сиёсатчиларини АҚШ президенти Дональд Трампнинг Украинадаги урушни ҳал этиш бўйича тинчлик саъй-ҳаракатларини бузишда деб айблади.
«Европанинг «урушпарвар партияси» тинчимайди. Европаликлар Украинани тинч йўл билан ҳал қилиш саъй-ҳаракатларига тўсиқ бўлмоқда. Улар киев режимини мантиқий бўлмаган муросасиз йўлни давом эттиришга рағбатлантирмоқда», — деди Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков.
Унинг сўзларига кўра, Россия Украина томонидан низони ҳал қилишга ҳақиқий уринишларни кўрмаяпти.
«Россия бу орада ўз позициясини сақлаб қолмоқда. Биз муаммони сиёсий-дипломатик воситалар билан ҳал қилишга тайёрмиз, лекин Киев томонидан ҳозирча бу борада ўзаро ёндашувни кўрмаяпмиз, шу боис махсус ҳарбий амалиётни давом эттирамиз», — деди Песков.
Шу билан бирга, у Владимир Путин ва Дональд Трамп ўртасида Аляскада бўлиб ўтган учрашувни “керакли, ўз вақтидаги ва конструктив” деб баҳолади.