Буюк Британия Фаластинни расман тан олмоқчи

Буюк Британия Фаластинни расман тан олмоқчи

Guardian нашрининг хабарига кўра, Буюк Британия 2025 йил сентябр ойида Фаластинни расман тан олиши кутилмоқда. Манбаларга кўра, Исроил расмийлари Лондоннинг илгари сурган шартларига тайёрлик кўрсатмаётгани сабабли, ҳукумат Фаластинни тан олиш қарорига яқинлашган.

Тахмин қилинишица, мазкур масала Буюк Британия ташқи ишлар вазири Давид Лемми томонидан 1 сентябр куни Жамоалар палатасида сўзлаган нутқида ҳам ўз тасдиғини топди.

 

Сўнгги ойларда Лондоннинг Исроилга нисбатан сиёсий босими кучайгани кузатилмоқда. Жумладан, 21 август куни Буюк Британия Исроилнинг Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида янги яҳудий турар-жойларини қуриш ниятини қоралаган эди. Шунингдек, 10 август куни Ғазо секторини босиб олиш режаларига қарши қатор санкциялар ишлаб чиқилаётгани маълум қилинган.

Мазкур чоралар жумласига Исроил мудофаа кучларининг (IDF) Буюк Британияда машғулот ўтказишини тақиқлаш ҳам кириши мумкин. Бундан ташқари, Ташқи ишлар вазирлиги Исроилни Ғазо устидан назорат ўрнатиш уринишларидан қайтаришга қаратилган чораларни кўриб чиқмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: