Ҳиндистон Озарбайжоннинг ШҲТга қўшилиш бўйича таклифини блоклади

Ҳиндистон Озарбайжоннинг ШҲТга қўшилиш бўйича таклифини блоклади

Ҳиндистон Озарбайжоннинг ШҲТга тўлақонли аъзо сифатида киришига яна бир бор вето қўйди. Бу ҳақда Озарбайжоннинг AnewZ нашри манбаларга асосланиб хабар бермоқда.

Вазият билан таниш бўлган расмийларнинг маълум қилишича, Ҳиндистоннинг жараённи тўсиб қўйиш қарори кўп томонлама дипломатия ва «Шанхай руҳи» тамойилларига зид келади. Шу билан бирга, бу икки томонлама низоларни кўп томонлама ҳал қилишдан бош тортишни назарда тутади, деб ёзади нашр.

Нашр маълумотларига кўра, Деҳлининг бу позицияси Озарбайжон ва Покистон ўртасидаги «биродарлик муносабатлари» билан изоҳланади. Боку ҳозирда ШҲТда «мулоқот бўйича ҳамкор» мақомига эга.

Шу билан бирга, Хитой Озарбайжоннинг аризасини қўллаб-қувватлагани таъкидланмоқда.

Шунингдек, AnewZ манбалари Покистоннинг Арманистон билан дипломатик алоқалар ўрнатиш тўғрисидаги яқинда қабул қилинган қарори Боку билан маслаҳатлашувлардан сўнг қабул қилингани ва бу воқеани Арманистон-Озарбайжон муносабатларининг бевосита натижаси сифатида кўриш кераклигини маълум қилди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: