Россия ва Хитой Ойда база қуради

«РБК»нинг хабар беришича, Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзинпин Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг 25-йиғилишида шундай таклиф билан чиққан.
Унинг айтишича, Пекин ШҲТга аъзо манфаатдор давлатларни Россия билан ҳамкорликда амалга оширилаётган дастурда иштирок этишга чорлаяпти.
Халқаро илмий ой станцияси (ИЛРС) – «Роскосмос» ва Хитой миллий космик бошқармаси ўртасидаги қўшма лойиҳадир. Режага кўра, объект қурилиши 2031-2035 йилларга мўлжалланмоқда.
Хитойнинг узоқ космосни ўрганиш дастурининг бош ишлаб чиқарувчиси Ву Янхуа таъкидлаганидек, Хитой раҳбарлигидаги база 2035 йилга келиб Ойнинг жанубий қутбидан 100 км радиусда илмий тадқиқотлар олиб бориш имкониятига эга бўлади.
Ойда халқаро илмий станция қуриш лойиҳаси илк бор 2021 йилда пайдо бўлган эди. Ойнинг жанубий қутбидаги иншоот 100 км радиусда тадқиқот олиб бориш имконини беради.