АҚШда президент Трамп ва Пентагон раҳбари Хегсет қонунбузар деб топилди

АҚШда президент Трамп ва Пентагон раҳбари Хегсет қонунбузар деб топилди

 

 

Суд улар Миллий гвардия ва денгиз пиёдаларини Лос-Анжелесдаги ҳуқуқ-тартибот операцияларига жалб қилганини қонунга зид деб топди.

 

“Далиллар шуни кўрсатдики, ҳарбийлар назорат пунктлари, оломонни назорат қилиш учун ишлатилган. Бошқача қилиб айтганда, улар Posse Comitatus қонунини буздилар”, деган судья Чарльз Брейер.

 

Суд ички операциялар учун қўшинлардан фойдаланишни тақиқлади ва Миллий гвардия устидан назоратни Калифорния губернаторига қайтаришни буюрди.

 

Ўзи гап нимада?

Июнь ойи бошларида Трамп маъмурияти Лос-Анжелесга тахминан 4 000 нафар Миллий гвардия аскарлари ва 700 нафар денгиз пиёда қўшинларини жойлаштирди. Бу қарор, иммиграция сиёсатига қарши намойишлар давомида федерал мулк ва ходимларни ҳимоя қилиш зарурати билан изоҳланди. Аммо ушбу ҳарбий сафарбарлик Калифорния губернатори Гэвин Ньюсомнинг розилигисиз амалга оширилган эди.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: