Ўзбекистон боксчилари Жаҳон чемпионатида иштирок этади

Ўзбекистон боксчилари Жаҳон чемпионатида иштирок этади

2025 йил 4–14 сентябрь кунлари Англиянинг Ливерпул шаҳрида Жаҳон бокс ассоциацияси (World Boxing) ташаббуси билан илк бор ўтказилаётган катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олади.

 

 

 

Мазкур нуфузли мусобақада 60 дан ортиқ давлатдан 500 нафардан зиёд спортчи иштирок этади. Ўзбекистон терма жамоаси ҳам тўлиқ таркибда рингга кўтарилиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилади.

 

 

 

Эркаклар терма жамоаси таркиби:

 

 

 

50 кг — Шодиёржон Мелиқузиев

 

 

 

55 кг — Миразизбек Мирзаҳалилов

 

 

 

60 кг — Абдумалик Халоков

 

 

 

65 кг — Асадхужа Муйдинхўжаев

 

 

 

70 кг — Шавкатжон Болтаев

 

 

 

75 кг — Фазлиддин Эркинбоев

 

 

 

80 кг — Жавоҳир Умматалиев

 

 

 

85 кг — Акмалжон Исроилов

 

 

 

90 кг — Тўрабек Хабибуллаев

 

 

 

+90 кг — Жаҳонгиз Зокиров

 

 

 

Мурааббийлар: Тўлқин Қиличев, Раҳматжон Рўзиқунов, Акмал Ҳасанов, Даврон Ғафуров, Нодир Ғуломов, Хуан Энрике Стейнерс Тиссерт.

 

 

 

Аёллар терма жамоаси таркиби:

 

 

 

48 кг — Сабина Бобоқулова

 

 

 

51 кг — Феруза Казакова

 

 

 

54 кг — Нигина Ўктамова

 

 

 

57 кг — Хуморабону Мамажонова

 

 

 

60 кг — Ситора Турдибекова

 

 

 

65 кг — Навбаҳор Ҳамидова

 

 

 

70 кг — Азиза Зокирова

 

 

 

+80 кг — Олтиной Сотимбоева

 

 

 

Мурааббийлар: Элшод Расулов, Фернандес Хименез Барбаро, Ислом Таджибаев, Шаҳзода Умарова.

 

 

 

Жамоа раҳбари — Шоҳид Тиллабоев, шифокор — Комилжон Расулов.

 

 

 

Мусобақада Бекжон Юсупов халқаро ҳакам сифатида фаолият олиб боради.

Дўстларингизга ҳам юборинг: