Шавкат Мирзиёев Пекиндаги тантанали ҳарбий парадда иштирок этди

Парадда Хитой армиясининг 45 та бўлинмаси иштирок этди. Хитой мудофаа саноати ишлаб чиқарган ракета тизимлари, танклар, авиация техникаси ва учувчисиз учиш аппаратлари намойиш этилди.
Тадбирда 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ва вакиллари, жумладан, Россия, Беларусь, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Мўғулистон, Тожикистон, Туркманистон, Эрон, Вьетнам, Миср ва бошқа давлатлар етакчилари иштирок этди.