Хитой Россия фуқаролари учун визасиз режим жорий этди

Процедура получения китайской визы
Хитой Халқ Республикасининг Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, 2025 йил 15 сентябрдан бошлаб Россия Федерацияси фуқаролари учун визасиз тартиб жорий этилади.
Ушбу тартиб 2026 йил 14 сентябргача синов тариқасида амал қилади. Шу давр мобайнида Россия фуқаролари Хитойга бизнес, туризм ва бошқа мақсадларда 30 кунгача визасиз равишда ташриф буюриш имкониятига эга бўладилар.
Хитой ТИВ расмий вакили Гуо Жиаку таъкидлаганидек, ушбу қарор икки давлат ўртасида ўзаро саёҳатни янада ривожлантириш ва фуқароларнинг эркин алмашинувини қўллаб-қувватлаш мақсадида қабул қилинган.