7 сентябрда Ой тўлиқ тутилади

7 сентябр куни Ой тўлиқ тутилади — бу сўнгги уч йилдаги энг узоқ давом этувчи тутилишдир.
Соат 20:28 да (Тошкент вақти) Ой Ернинг соясига ўтади ва тутилиш 8 сентябр соат 01:55 гача чўзилади.
Қарийб бир ярим соат «Қонли Ой»га гувоҳ бўлиш мумкин — ёруғлик нури атмосферада сингани учун у шундай тусга киради.
Ойнинг олдинги тўлиқ тутилиши етти йил аввал содир бўлганди.
«Топор» телеграм-канали тақдим этган харитада Ой тутилиши кўринадиган ва кўринмайдиган ҳудудлар кўрсатилган. Ўзбекистон қизил рангда — «Қонли Ой»га гувоҳ бўламиз.