Франция Google компаниясини 378 миллион доллар жаримага тортди

Франция Google компаниясини 378 миллион доллар жаримага тортди

Франция ҳукумати АҚШнинг Google компаниясини реклама ва фойдаланувчиларни кузатиш қоидаларига риоя қилмагани учун қарийб 378 миллион доллар жаримага тортди, дейилади мамлакатнинг Миллий маълумотларни ҳимоя қилиш бошқармаси (CNIL) баёнотида, деб хабар берди ria.ru.

“CNIL Googleга 325 миллион евро (тахминан 378 миллион доллар) жарима солди… Gmail фойдаланувчиларининг электрон хабарлари ўртасида уларнинг розилигисиз реклама кўрсатгани ва француз фойдаланувчиларининг рухсатисиз Google аккаунтларини яратишда кузатув элементларини (куки) киритгани учун”, дейилади хабарда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: