Қозоғистон ташқи ишлар вазири ҳибсга олинди — ОАВ

Қозоғистон ташқи ишлар вазири ҳибсга олинди — ОАВ

Республика ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу, тадбиркор Гажи Гажиев ва Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ)нинг бир қанча юқори лавозимли ходимлари ҳибсга олинди, деб хабар бермоқда Orda kz.

Нашрнинг Қозоғистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги манбаларига таяниб ёзишича, Нуртлеу куни кеча Хитойда бўлиб ўтган ШҲТ саммитидан қайтганидан сўнг ўз уйида қўлга олинган. Терговчилар вазир Нуртлеу, шунингдек, Гажиевнинг уйида тинтув ўтказган. МХҚнинг ҳибсга олинган раҳбарлари номлари ҳозирча номаълум.

Ушбу иш бўйича расмий маълумотлар ҳали эълон қилинмади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: