Роботларга стол тенниси ўйнаш ўргатилди

Роботларга стол тенниси ўйнаш ўргатилди — энди улар кетма-кет юз мартадан ортиқ зарбалар беришлари ва ҳатто одамлар билан бир даражада теннис ўйнашлари мумкин.
Берклидаги Калифорния университети мутахассислари махсус нейроалгоритм ишлаб чиқишди, унинг ёрдамида роботлар тўпнинг траекториясини таҳлил қилади ва бир вақтнинг ўзида бутун танасининг ҳаракатларини ҳисоблаб чиқади.
Гуманоидлар аллақачон бошланғич теннисчиларни шуғуллантириш учун қўлланилиши мумкин ва келажакда уларни профессионаллар даражасига чиқариш режалаштирилмоқда.