Россия Хитойга ядровий энергетика бўйича АҚШни ортда қолдиришга ёрдам беради – Росатом раҳбари

Россия Хитойнинг атом энергетикасини ривожлантириш режаларида муҳим рол ўйнайди, деди Росатом раҳбари Алексей Лихачев. «Хитойнинг атом энергетикасини ривожлантириш бўйича улкан режалари бор. Ўрнатилган қувват бўйича АҚШни қувиб ўтиш ва ундан ўзиб кетиш мақсади қўйилган, бу эса 100 гигаваттдан ортиқ қувватга эришишни англатади», – деди Лизачев
Росатом раҳбари Россия аллақачон 4 та ядро реакторини қуришда ёрдам берганини ва яна 4 тасини қураётганини таъкидлади, бу эса Хитойни мақсадга яқинлаштиради. Унинг сўзларига кўра, икки давлат ўртасидаги ядровий соҳадаги ҳамкорликни келгуси ўнлаб йиллар давомида башорат қилиш мумкин.