Туркиядан Ўзбекистонга олти нафар қидирувдаги жиноятчи олиб келинди

Туркиядан Ўзбекистонга олти нафар қидирувдаги жиноятчи олиб келинди

Ахборот алмашинуви ва қўшма тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, шунингдек, Халқаро жиноий полиция ташкилоти – Интерпол томонидан ўтказилган тадбирлар доирасидаги учрашувларда Тошкент ва Анқара Миллий марказий бюролари ўртасида илгари эришилган келишувлар асосида, Анқара Интерпол Миллий марказий бюроси ходимларининг бевосита кўмагида, халқаро миқёсда қидирувда бўлган олти нафар жиноятчи топширилди. Улар турли жиноятлар, жумладан, одам савдоси, ўта йирик миқдордаги фирибгарлик ва бошқа оғир жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Жиноятчилар Анқара Интерпол Миллий Марказий Бюроси ва Туркия Республикаси Жандармерияси ходимлари кузатувида олиб келинди.

Олти нафар шахсларнинг барчаси кейинги тергов ҳаракатларини ўтказиш мақсадида Ўзбекистон томонига – Тошкент Интерпол Миллий Марказий Бюроси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимларига топширилди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: