Янги халқаро аэропорт учун Тошкент вилоятидан қарийб 1310 гектар ер ажратилади

Бу ҳақда Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси маълум қилди.
Хусусан, Ўрта Чирчиқ туманида 790,7 гектар, Қуйи Чирчиқ туманида эса 519 гектар ер ажратилиши кўзда тутилган.
Шундан 1075 гектари суғориладиган ерлар, 112,7 гектари боғлар, 0,6 гектари яйлов ва пичанзорлар, қолган 121 гектар эса бошқа турдаги ерлардир.